Ушбу учрашувни мамлакатимиз футбол ишқибозларига яхши таниш бўлган Жанубий Кореялик ҳакам - Ким Донг Жин бошқаради. Унга қанотларда ҳамюртлари Сунг Бонкюн, Квак Суюнгсунлар ёрдам беришади.
Учрашувда захира ҳаками сифатида қирғизистонлик ҳакам Дмитрий Машенцев ишлайди. Ҳакамлар ишини Сурия Араб Республикасидан Муҳаммад Басил Алҳажжар назорат қилади. Учрашувда сингапурлик Сивакумар комиссарлик қилади.
ОЧЛ-2018. “С” гуруҳи, 1-тур
“Персеполис” (Эрон) – “Насаф” (Ўзбекистон)
13.02.2017. Теҳрон ш. “Озодий” стадиони. 18:45
Бош ҳакам: Ким Донг Жин (Ж.Корея)
Ёрдамчи ҳакамлар: Сунг Бонкюн (Ж.Корея), Квак Суюнгсун (Ж.Корея)
Захира ҳаками: Дмитрий Машенцев (Қирғизистон)
Назоратчи: Муҳаммад Басил Алҳажжар (Сурия)
Учрашув комиссари: Сивакумар (Сингапур).
Қизиқарли фактлар. ОЧЛ-2009 нимчорак финалининг, "Бунёдкор" - "Персеполис" 1:0 ҳисобидаги учрашувни ҳам айнан Ким Донг Жин бошқарган. Аммо ОЧЛ-2015даги ушбу ҳакам бошқарган, “Бунёдкор” – “Персеполис” учрашувида “қалдирғочлар” кичик ҳисобда имкониятни бой беришган.
Ким Донг Жин 2011 йилги Қаршида бўлган “Насаф” – “Қувайт СК” 2:1, ОФК кубоги финал учрашувини ҳам бошқарган.
Мақсуд Каримов 1-дақиқада гол урган, ОЧЛ-2016 гуруҳ босқичидаги “Насаф” – “Ал-Айн” 1:1 учрашувини ҳам Ким Донг Жин бошқарган эди.
Қисқаси, Ким Донг Жин бошқарган аксарият учрашувларда юртимиз вакиллари ижобий натижага эришганлар. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди