Аввал хабар берганимиздек, футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Хитой Тайпейида давом этаётган Осиё чемпионати чорак финалида Вьетнамни 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.
Бугун, 9 февраль куни Баҳодир Аҳмедов шогирдлари ярим финал доирасида Осиёнинг амалдаги чемпиони Эрон билан куч синашади.
Кечаги эришилган ғалабадан кейин Миллий Олимпия қўмитаси президенти, ЎФА 1-вице-президенти Умид Аҳмаджоновнинг табриги ва далдасини олган футзалчиларнинг кайфияти аъло даражада.
Бўлажак ўйин олдидан дам олиш куни берилмаган бўлса-да, мураббийлар штаби Эроннинг ўйинини таҳлил қилиб чиқди ва ўйин олдидан футзалчиларга рақибнинг ўйинидан видеолавҳалар кўрсатилади.
Номинал мезбон сифатида қайд этилган Эрон оқ рангли формаларда ўйнайди. Ўзбекистон терма жамоаси бугун кўк либосларда майдонга тушади.
Эслатиб ўтамиз, Эрон – Ўзбекистон учрашуви бугун, 9 февраль куни Xinzhuang Gymnasium спорт мажмуасида ўтказилади. Учрашув Тошкент вақти билан 16:00 да бошланади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?