19:35 / 09.02.2018
3 518

"India Open"да совриндор бўлган боксчиларимиз ҳукумат томонидан тақдирланди

"India Open"да совриндор бўлган боксчиларимиз ҳукумат томонидан тақдирланди
Хабарингиз бор, 28 январь - 1 февраль кунлари Ҳиндистоннинг Нью-Дели шаҳрида бокс бўйича халқаро турнир ўтказилди.

Ушбу мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси боксчилари 5та олтин, 2та кумуш медалини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллагандилар.

«Olamsport» нашрининг маълум қилишича, мусобақада иштирок этган боксчи ва мураббийлар 25 миллиондан 12 миллион сўмгача пул маблағлари билан мукофотланган.

Хабарда қайси спортчи қанча пул мукофоти олгани аниқ эълон қилинмаган.

Эслатиб ўтамиз, мазкур турнирда Бобоусмон Ботуров, Исроил Мадримов, Худойназар Файзов, Абдулҳай Шораҳматов ва Баҳодир Жалолов олтин медаль соҳибига айлангандилар. Санжар Турсунов ва Иқболжон Холдоровлар финалгача етиб бориб, кумуш медаль билан кифояланганди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "India Open"да совриндор бўлган боксчиларимиз ҳукумат томонидан тақдирланди