“Uzbek Tigers” жамоаси ҳозиргина Бутунжаҳон бокс сериялари (WSB) VIII мавсумидаги илк учрашувида Кубанинг “Cuba Domadores” боксчилари билан куч синашди.
Ушбу беллашувларда С2 жамоаси боксчилари ўзаро тўқнаш келишди. Унда 52 кг, 60 кг, 69 кг, 81 кг, +91 кг вазнли чарм қўлқоп усталари куч синашди.
Дастлаб 52кг вазнли боксчилар беллашувларни бошлаб берди. Унда Йосбани Веита ҳамюртимиз Худойназар Файзов билан куч синашиб, жанг якунига кўра, 50:44, 50:46, 50:45 ҳисобларида имкониятни бой берди.
Иккинчи жангда (60кг) ҳам кубалик боксчининг қўли баланд келиб, Эстрада Алварес Шунқор Абдурасуловга ҳеч қандай имконият қолдирмади. 50:42, 50:43, 50:42.
69кг вазнли боксчилар тўқнашувида Рониэль Иглесиас Маҳмуд Гаиповдан 3:0 ҳисобида устун келди.
>>>
81кг: Хулио Ла Круз – Мадияр Сайдрахимов;
+91кг: Хосе Гомес Лардует – Баҳодир Жалолов;
Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг биринчи ҳафта учрашувларида “Cuba Domadores” ўз майдонида “Colombia Heroicos” жамоасини 5:0 ҳисобида мағлуб қилган.
"Uzbek Tigers" жамоаси 27 февраль куни Куба ва 1 март Колумбия жамоаларига қарши кечадиган уй учрашувларини Термиз шаҳрида ўтказади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия қўшинлари Нигердаги АҚШ базасига жойлашди
Машҳур агент ПСЖга тўртта юлдузни тавсия қилмоқда
"Ал Ваҳда" ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди!
Олтмиш йиллик муҳаббат: 86 ёшли қария ўз курсдошига уйланди
Собиқ бош вазир сайлов участкасига киритилмади
Россиялик Винник АҚШда пул ювиш бўйича айбини тан олди
Украина ярадорлар билан қандай муомала қилаётгани маълум қилинди
Наманганда 50 долларлик қалбаки купюраларни сотишга уринган шахс ушланди