10:10 / 11.02.2018
3 844

Ла Лига. "Реал" ҳамда "Реал Сосьедад" ўртасидаги ўйинда 7 та гол киритилди

Ла Лига. "Реал" ҳамда "Реал Сосьедад" ўртасидаги ўйинда 7 та гол киритилди
Испания чемпионатининг 23-турида "Реал Мадрид" ўз майдонида "Реал Сосьедад"ни қабул қилди. Голларга бой бўлган учрашув 5:2 ҳисобида мезбонлар фойдасига ҳал бўлди.

Мадридликлар таркибида Васкес ҳамда Кроос 1тадан гол киритган бўлса, Роналду ҳеттрик қайд этди. Меҳмонлар жавоб голларини Баутиста ҳамда Ильярраменди киритишди.

Реал Мадрид – Реал Сосьедад 5:2 (4:0, 1:2)
Голлар:
1:0 – 1 Васкес, 2:0 – 27 Роналду, 3:0 – 34 Кроос, 4:0 – 37 Роналду, 4:1 – 74 Баутиста, 5:1 – 80 Роналду, 5:2 – 83 Ильярраменди.

Реал Мадрид – Навас, Рамос, Марсело, Карвахаль, Варан, Васкес (Иско, 63), Модрич (Ковачич, 63), Кроос, Асенсио (Бэйл, 73), Бензема, Роналду.
Реал Сосьедад – Рульи, Элустондо, де ла Белья, Одриосола, Навас, Сурутуса (Субельдия, 60), Ильярраменди, Каналес (Баутиста, 60), Прието, Ойарсабаль, Хуанми (Гуриди, 83).
Огоҳлантиришлар: де ла Белья (47), Карвахаль (49), Ковачич (90).

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ла Лига. "Реал" ҳамда "Реал Сосьедад" ўртасидаги ўйинда 7 та гол киритилди