date
views 3 846

Ўзбекистон термаси бугун 3-ўрин учун Ироққа қарши ўйнайди

Ўзбекистон термаси бугун 3-ўрин учун Ироққа қарши ўйнайди
Футзал бўйича Осиё чемпионати якуний паллага етиб келди. Бугун мусобақанинг ғолиб ва совриндорлари аниқланади.

Ўзбекистон терма жамоаси учинчи ўрин учун баҳсда Ироқ футзалчилари билан тўқнаш келади. Эрон эса Япония билан чемпионлик масаласини ҳал қилади. Ҳар икки беллашув Xinzhuang Gymnasium спорт мажмуасида ўтказилади.

Номинал мезбон сифатида майдонга тушадиган Ироқ термаси оқ либосларда, Ўзбекистон терма жамоаси эса кўк формаларда ҳаракат қилади.

Эслатиб ўтамиз, Ироқ – Ўзбекистон учрашуви бугун, 11 февраль куни Тошкент вақти билан 13:00 да старт олади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон термаси бугун 3-ўрин учун Ироққа қарши ўйнайди