Аввал хабар берганимиздек эртага Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг илк турида "Локомотив" ўз майдонида ўз майдонида Бирлашган Араб Амирликларининг "Ал-Вахда" клубига қарши учрашувда майдонга тушади.
Бугун ҳар иккала жамоа мураббийилари ўртасида ўйин олди матбуот анжумани бўлиб ўтди. Анжуманнинг биринчи қисмида меҳмонлар бош мураббийи иштирок этди.
“Бу гуруҳдаги биринчи баҳс бўлгани учун ҳам катта масъулият юклайди. Биз Тошкентга бир нечта етакчи футболчиларимизни олиб кела олмадик. Шу боис эртага бу борада муаммоларга дуч келишимиз мумкин.
Жамоамиз ўз олдига юқори мақсадларни қўйган. Биз учун ОЧЛ ҳам чемпионат баҳслари ҳам бирдек муҳим ҳисобланади. “Ал-Вахда” ҳар бир учрашувга фақат ғалаба учун чиқади.
Эртанги рақибимиз сафидаги Сардор Рашидовни яхши биламан. У юқори савияли футболчи. Унинг “Локомотив”га келиши жамоани кучайтириши аниқ. Бироқ, биз эртага Рашидовга қарши эмас, “Локомотив”га қарши ўйнаймиз.
Бир сўз билан айтганда биз уйга 3 очко билан қайтмоқчимиз”, - дейди тажрибали мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, "Локомотив" - "Ал-Вахда" учрашуви эртага Тошкент вақти билан соат 16:00 старт олади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи