“Манчестер Сити” “ПСЖ”, “Реал” ҳатто, “Барселона”ни ҳам ортда қолдирди

  • 14 февраль 2018, 12:02
  • 2 515
  • Спорт
  • “Манчестер Сити” “ПСЖ”, “Реал” ҳатто, “Барселона”ни ҳам ортда қолдирди
    Асосан статистик маълумотлар билан шуғулланадиган “CIES Football Observatory” компанияси Европанинг энг кучли 5 та чемпионатида иштирок этадиган жамоаларнинг айни вақтда таркибларидаги жами футболчиларининг умумий нархи ҳақида маълумотни тақдим этди.

    Демак, статистакага назар ташлаганда Англиянинг “Манчестер Сити” клубининг таркиби барча жамоалар орасида энг қиммати бўлиб, дунёнинг энг қиммат футболчиси Неймар (222 миллион евро) ни сотиб олган “ПСЖ” ушбу рўйхатда 2-ўринни эгаллади.

    Бундан ташқари, “Барселона” рўйхатнинг 4-ўрнини эгаллаган бўлса, “Реал” клубининг таркиби ҳатто кучли бешталикка ҳам киритилмади. 3-ўринни эса Манчестернинг яна бир жамоаси “МЮ” банд этди.

    Рўйхат қуйидагича кўриниш олган:

    1. “Манчестер Сити” – 878 миллион евро.
    2. “ПСЖ” – 805 миллион евро.
    3. “Манчестер Юнайтед” – 747 миллион евро.
    4. “Барселона” – 725 миллион евро.
    5. “Челси” – 592 миллион евро.
    6. “Реал” – 497 миллион евро.
    7. “Ливерпуль” – 461 миллион евро.
    8. “Ювентус” – 448 миллион евро.
    9. “Арсенал” – 403 миллион евро.
    10. “Эвертон” – 365 миллион евро.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » “Манчестер Сити” “ПСЖ”, “Реал” ҳатто, “Барселона”ни ҳам ортда қолдирди