
Тошкентнинг «Бунёдкор» жамоаси БАА йиғини доирасидаги иккинчи назорат учрашувини ўтказди. Рақиб жамоа Хитойнинг энг машҳур клубларидан бири - «Шаньдун Лунэн» клуби бўлди.
Тошкент клуби расмий сайти хабарига кўра, Феликс Магат бошқарувидаги жамоага қарши баҳсда «қалдирғочлар» катта устунликка эга бўлишди ва буни якунда қайд этилган ҳисобда ҳам исботлай олишди - 4:0.
Филип Раевац (2та), Шаҳзодбек Нурматов ва Артём Габелок томонидан киритилган голлар «Бунёдкор»га йирик ҳисобдаги ғалабани тақдим этди.
Эслатиб ўтамиз, бунгача, 11 февраль куни Миржалол Қосимов бошчилигидаги «қалдирғочлар» Хитойнинг «Чуньцин Лифан» клуби билан куч синашиб, 0:0 ҳисобидаги дуранг натижа қайд этишган эди.
«БУНЁДКОР» - «ШАНЬДУН ЛУНЭН» 4:0 (2:0)
Голлар: Филип Раевац 3 (1:0), Филип Раевац 39 (2:0), Шаҳзодбек Нурматов 82 (3:0), Артём Габелок 83 (4:0) «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар