
«ПСЖ» президенти Носсир ал Ҳалайфи «Реал»га (1:3) қарши кечган ўйиндаги ҳакамликдан норози бўлди.
«Натижа адолатсиз. Иккинчи бўлимда яхши ўйнадик, бизда голли вазиятлар кўпроқ бўлди, аммо хатога йўл қўйдик.
Мбаппе билан бўлган ҳолатда офсайд йўқ эди. Ҳакамнинг хатолари бизга қимматга тушди. Ҳакам «Реал»га ёрдам берди.
Энди жавоб ўйини ҳақида ўйлашимиз керак. Биз уйимизда ўйнаймиз, ўз стадионимиз ва мухлисларимиз қаршисида ҳаракат қиламиз, ўйлашимча кейинги босқичга йўл ола биламиз. Чорак финалга чиқиш учун бор имкониятни ишга соламиз. «Реал»га қийин бўлади», – дейди ал Ҳалайфи. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар