Кеча Тошкентдаги Ўзбекистон миллий академик драма театрида Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ташаббуси билан спорт федерация ва ассоциациялар, Олимпия захиралари спорт коллежлари, Иқтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаблари тизимларида фаолият олиб бораётган мутахассислар ўртасида учрашув, ўзига xос очиқ мулоқот ташкил қилинди.
Унда Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Отабек Муродов, Давлат маслаҳатчисининг ўринбосари Бекзод Мавлянов, Миллий олимпия қўмитаси президенти ва мамлакат футбол ассоциациясининг биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазири Шоакрам Исроиловлар иштирок этишди.
Йиғилишни очиб берган Жисмоний тарбия ва спорт вазири Шоакрам Исроилов учрашувни ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад айни пайт Ўзбекистонда спорт соҳасининг энг қуйи бўғинларида юзага келган муаммолар ва уларнинг ечимини аниқлаш орқали яқин кунларда Президент Шавкат Мирзиёв томонидан имзоланиши кутилаётган спорт соҳасини ривожлантиришга доир янги тарихий қарорнинг мукаммал кўриниш ҳосил қилишига замин яратишдан иборат эканлигини таъкидлаб ўтди.
Шахсан Ўзбекистон Республикаси Президенти топшириғига биноан ташкил этилган учрашувда соҳа мутахассислари ўз таклифлари билан чиқиш қилишди. Мавжуд муаммолар ва уларнинг ечими хақида сўз борди.
Шунингдек, айни пайтда яратилган шароитлардан самарали фойдаланмаслик, бунинг оқибатида натижаларнинг пасайиб кетиши, селекция ишларининг тўғри йўналишда олиб борилмаслиги, ёш ва иқтидорли спортчиларнинг четда қолиб кетаётганлиги энг катта камчилик эканлиги айтиб ўтилди.
Олимпия захиралари коллежлари ва ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаблари фаолияти ислоҳотларга мухтож эканлиги, малакали кадрлар етишмаслиги, мактабгача таълим муассасалари ҳамда ўрта мактабларда жисмоний тарбия фани ва спорт тўгараклари талаб даражасида ўтилмаслиги каби муаммолар кўтарилди.
Шоакрам Исроилов томонидан Ўзбекистон спорти довруғини юқори кўтариш, муваффақиятга эришиш, чет эл тажрибасини ўрганиш учун халқаро алоқаларни ривожлантириш лозимлиги алоҳида қайд этилди.
“Сир эмаски, спорт бугунги кунда катта сиёсат даражасига чиқиб бўлган. Агар янгиликларни, тажрибаларни ўзимиз ўрганмасак, биров бизга келиб ўргатиб бермайди. Бунинг учун қўлга китоб олиш, изланиш керак”, - дея гапирди Жисмоний тарбия ва спорт вазири Шоакрам Исроилов.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон футбол ассосиацияси вице-президенти лавозимида ишлаб келаётган Шоакрам Исроилов яқинда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигига раҳбар этиб тайинланганди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”