10:30 / 19.02.2018
3 694

Ла-Лига. 5 та гол киритган «Реал» жуда қийин ғалабага эришди

Ла-Лига. 5 та гол киритган «Реал» жуда қийин ғалабага эришди
Испания чемпионати 24-тури доирасидаги бугунга белгиланган сўнгги баҳс ўз поёнига етди. «Бетис» ҳамда «Реал» ўртасида кечган баҳсда 3:5 ҳисоби қайд этилди.

Учрашувнинг 11-дақиқасида Роналдунинг зарбасидан сўнг дарвозабондан қайтган тўпга Асенсио бош билан зарба бериб ҳисобни очди.

Аммо бу голдан сўнг мезбонлар «галлактикос» дарвозаси олдида ҳужумлар ёмғирини бошлашди. Бу ҳолат кўп ўтмай ҳисобда ҳам ўз аксини топди. 34-дақиқада Айса Манди мувозанатни тиклаган бўлса, 37-дақиқада Начо автогол муаллифига айланди, 2:1.

Биринчи бўлим мезбонларнинг шу ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди. Иккинчи бўлимни «Реал» жуда фаол бошлади ва 50-дақиқада Рамоснинг бош билан берган зарбасидан сўнг ҳисоб тенглашди. Бу голдан сўнг ўйин жуда шиддатли ва жанговор руҳ олиб давом этди.

59-дақиқада Карвальнинг ажойиб ҳатти-ҳаракатлари ва чиройли пасидан сўнг Асенсио дубль қайд этиб ҳисобни мадридликлар фойдасига ўзгартирди, 2:3.

66-дақиқада ҳисоб яна ўзгарди. Бу сафар Роналдунинг аниқ зарбасидан сўнг ҳисоб 2:4 кўринишини олди.

Шундан сўнг ўйин бироз сокинлашгандек бўлди, аммо кетма-кет амалга оширилган ўзгаришлар самарасини бериб «Бетис» яна «жангга» қайтди ва ҳисобни қисқартирди. Гол муаллифи Серхио Леон. Аммо бу ҳаммаси эмасди.

Аниқроғи, захирадан майдонга тушган Карим Бензема 90+2-дақиқада жамоасининг 5-голини киритиб ўйин тақдирини ҳал қилди.

Бетис – Реал Мадрид 3:5 (2:1)

18 февраль, «Бенито Вильямарин»

Голлар:
0:1 – 11 Асенсио, 1:1 – 33 Манди, 2:1 – 37, автогол Начо, 2:2 – 50 Рамос, 2:3 – 59 Асенсио, 2:4 – 65 Роналду, 3:4 – 85 Леон, 3:5 - Бензема 90+2.

Бетис – Адан, Бартра, Амат (Гарсия, 75), Фирпо, Манди, Санчес, Будебуз (Тельо, 81), Гуардадо (Леон, 81), Фабиан Руис, Барраган, Морон.

Реал Мадрид – Навас, Рамос, Марсело (Тео, 30), Карвахаль, Начо, Ковачич, Каземиро, Асенсио, Васкес, Бэйл (Иско, 73), Роналду (Бензема, 89).

Огоҳлантиришлар: Карвахаль (5), Барраган (44), Ковачич (46), Фирпо (49), Рамос (55), Бэйл (57), Морон (61), Каземиро (81).

Манба: www.stadion.uz.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ла-Лига. 5 та гол киритган «Реал» жуда қийин ғалабага эришди