
Кеча Греция биринчи лигасида 17-тур ўйинлари бўлиб ўтди.
Ўзбекистонлик ҳужумчи Тимур Аюпов тўп тепаётган "Панаигиалиос" клуби сафарда "Верия" меҳмони бўлди. Грециядаги дастлабки учрашувида майдонга тушган Аюпов 2-дақиқадаёқ гол уришга муваффақ бўлди.
Бироқ якунда жамоаси 1:3 ҳисобида ютқазди. Ҳамюртимиз ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди. Айни пайтда "Панаигиалиос" клуби чемпионатда 16-ўринда бормоқда. Клуб кейинги учрашувни 25 февраль куни ўз уйида "Спарта" жамоасига қарши ўтказади.
"Верия" - "Панаигиалиос" 3:1
Голлар: Дамианакис 30, Блестас 59, Бастианос 73 - Тимур Аюпов 2

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар