
Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Суперлига ўйинларини трансляция қилувчи Sport телеканали талаби билан шанба куни 18:00да бошланадиган ўйин вақтига ўзгартириш киритди. Бу ҳақда Кун нашри маълум қилмоқда.
Манба берган маълумотга кўра, «жуда кўплаб юртдошларимиз кузатиб борадиган» лотерея телеўйини ҳар шанба, соат 19:30да эфирга узатилиб келинмоқда. Шу сабаб, телеканал шанба куни бўлиб ўтадиган футбол ўйинларининг бошланиш вақтини соат 17:30 қилиб белгилаш борасида Ўз ПФЛга таклиф билан чиқди. Шанба дам олиш куни бўлиб, бу футбол мухлисларига стадионга келиш учун ортиқча муаммо туғдирмаслигини ва Sport TV эфир дастурини инобатга олган ЎзПФЛ 3 март куни бўлиб ўтадиган ўйинларнинг бошланиш вақтини соат 17:30 қилиб белгилаган.
Маълумот учун, Суперлига доирасидаги тур ўйинлари 6та учрашувдан иборат бўлиб, уч кун давомида иккитадан ўйин Sport телеканали орқали намойиши режалаштирилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар