5 294
Ўзбекистонлик бола Рамзон Қодировнинг ўғилларини жангга чорлаган болани жангга чорламоқда (видео)
Ўзбекистонлик Ҳакимжон исмли 10 ёшли бола аввалроқ Чеченистон раҳбари Рамзон Қодировнинг 10 ёшли ва 9 ёшли ўғиллари Аҳмад ва Адамни улардан ММА камарини олиш мақсадида жангга чорлаган қозоғистонлик тенгқури Абай Тожибойга жанг ўтказиш таклифини билдирди.
Бола ўз таклифини Абай каби видео орқали билдирди. У видеода ўзини тай бокс бўйича икки карра чемпион деб таништиради. “Абай Тожибой мен сени жангга чорлайман. Ишончим комил, мен сени енга оламан”, деб айтган ёш спортчи.
Сўнгра видеода Ҳакимжоннинг машғулотларидан лавҳалар намойиш қилинади.
2016 йил октябрда Чеченистонда аралаш яккакураш (ММА) қоидаларига кўра болалар ўртасида кўргазмали жанглар бўлиб ўтган. Жангларда Қодировнинг 3 ўғли ҳам иштирок этган. Унинг тўнғич ўғли Аҳмат рақибини нокаутга учрата олган, қолган икки ўғли ҳам ғалабаларга эришган.
Россиялик машҳур яккакурашчи Фёдор Емельяненко болалар ўртасида бундай жангларнинг ўтказилишини танқид қилган ва 12 ёшгача болаларга ММА қоидалари бўйича жанг қилиш тақиқланганини таъкидлаб ўтган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин