
21 ноябрь куни бўлиб ўтадиган ОЧЛ финалида Хитойнинг «Гуанчжоу Эвергранд» ҳамда Бирлашган Араб Амирликларининг «Ал Аҳли» жамоалари майдонга тушади. Ушбу ўйинда бош ҳакам сифатида ўзбекистонлик ФИФА рефериси, беш бора Осиёнинг энг яхши ҳаками дея эътироф этилган Равшан Эрматов ишлайди. Унга қанотларда Абдуҳамидулло Расулов ҳамда Жаҳонгир Саидов ёрдам беради. Тўртинчи ҳакам вазифасини эса Валентин Коваленко бажаради.
7 ноябрь куни ўтказилган ушбу жамоалар ўртасидаги финалнинг дастлабки ўйинида ҳисоб очилмаган эди.
Манба: Daryo.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар