Қозоғистон спорт вазири Аристанбек Мухамедиули мамлакат футболини хорижий футболчилардан “тозаламоқчилигини” маълум қилди, деб ёзмоқда Кун.уз нашри.
“Жорий йилда Қозоғистонда фақатгина маҳаллий футболчилар футбол ўйнашлари масаласи қўйилиб, кўриб чиқилади. Бу барча вилоятлар терма жамоаларига тааллуқли бўлади. Бундан ташқари, биз вилоятлар раҳбарларига барча мактабларда бошланғич синфлардан ёш футболчилар билан машғулотлар ўтказишни йўлга қўйишда ёрдам беришни таклиф қилмоқдамиз”, деб айтган вазир.
Transfermarkt сайти маълумотларига кўра, Қозоғистон чемпионатининг 12 клубида тўп сурувчи 317 нафар футболчидан 97 нафари хорижликлардир. Қозоғистон миллий терма жамоаси январь ҳолатига кўра, ФИФА рейтингида Марказий Осиёдаги барча қўшни давлатлар терма жамоаларидан ортда қолиб, 136-ўринни эгалламоқда.
Таъкидлаш жоизки, Қозоғистонда спортчиларни натуралаштириш (фуқаролик бериш) фаол тарзда олиб борилади. Жумладан, мамлакатнинг хоккей терма жамоасига Остонанинг “Барис” хоккей клубида ўйновчи канадалик ва россиялик ўйинчилар жалб қилинади. Мисол учун, январда швециялик дарвозабон Хенрик Карлссон Қозоғистон фуқаролигини олган.
Хусусан, Пёнгчангдаги Олимпиадада шорт-трек бўйича баҳсларда Қозоғистон шарафини келиб чиқиши жанубий кореялик Ким Йонг А ҳимоя қилди.
Бироқ жорий йил февралда Кения енгил атлетика федерацияси Қозоғистон паспортини олган кениялик югурувчиларни жавобгарликка тортишини маълум қилган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин