Тошкент шаҳар футбол федерацияси биринчилардан бўлиб халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликда бошланғич синф ўқувчилари ўртасида уй-сафар тизимида ўтказилинадиган чемпионат лойиҳасини ишлаб чиқди.
ЎФА хабарига кўра, 2018 йилнинг янги ўқув йилидан бошлаб Тошкент шаҳридаги 11 туман терма жамоалари уй сафар тизимидан фойдаланган ҳолда ўз чемпионатларида иштирок этадилар.
Оммавий футболни сифатини ошириш учун, ҳар бир туман терма жамоасига, ўша туманда фаолият олиб бораётган БЎСМ бириктириб қўйилади. Туман терма жамоалари, ҳудудларда сифатли терма жамоалар тузилишини таъминлаш учун Спорт вазирлиги тасарруфидаги БЎСМлар билан ҳамкорликда янги ўқув йили олдидан футбол сир асрорларини ўрганадилар.
4 синф ўқувчилари туман шарафини чемпионлик пойгасида ҳимоя қилсалар, 1-3 синф тарбияланувчилари очкосиз тизимда иштирок этадилар.
Янги ўқув йилидан эътиборан бошланғич тизим тарбияланувчиларига, шанба дам олиш куни деб эълон қилинганидан унумли фойдаланган ҳолда тур ўйинларини айнан шу кунга белгиланди. Шунда бирон бир клубда фаолият олиб бораётган ёш футболчилар ҳам якшанба куни бўлиб ўтадиган клублар ўртасидаги шаҳар чемпионатида қийинчиликсиз қатнашиш имкониятига эга бўлади.
Тошкент шаҳар футбол федерацияси томонидан ишлаб чиқилган лойиҳа бошқа вилоятларда ҳам қўлланилиши кутилмоқда. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди