
Уч карра жаҳон чемпиони Пеле Бразилия терма жамоасининг ЖЧ-2018 мусобақасидаги имкониятлари борасида фикр билдирди.
– Бразилия ҳар сафар совринлар учун курашади. Бироқ сўнгги мундиалларда бизга тайёргарлик кўриш учун вақт етишмаганди. Кўплаб бразилиялик ўйинчилар хорижда тўп сурадилар.
Бундай ҳолатда биргаликдаги ўйин амалиёти борасида мураббийнинг вазифаси оғирлашади. Мослашиш жарёни жуда муҳим, тўғридан-тўғри: «Жамоа мана шундай бўлади», - дейиш ноўрин. Аммо индивидуал жиҳатдан олиб қарайдиган бўлсак бразилияликларга етадигани йўқ, бунга шак-шубҳа йўқ.
– Бразилия – фаворитми?
– Ҳар диом! Агар жамоада тайёргарлик учун етарли вақт бўлса, улар ЖЧ-2018га ғолиблик учун курашишга тайёр ҳолда борадилар.
– Яна қайси терма жамоалар эътиборга лойиқ?
– Одатда, Германия термасига ҳар доим ҳурмат билан қараш керак. Мен яна Россияни қўшган бўлардим, уларда кучли жамоа бор ва улар ўз майдонида ҳаракат қилади.
Жанубий Америка ҳақида гап кетадиган бўлса, у ҳолда Аргентинани тилга олмасдан илож йўқ.
Манба: www.uff.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг