19:10 / 24.02.2018
4 414

Шоҳжаҳон Эргашев навбатдаги жангига тайёргарликни бошлади (фото)

Шоҳжаҳон Эргашев навбатдаги жангига тайёргарликни бошлади (фото)
Профессионал боксда ўн иккита жанг ўтказиб, уларнинг барчасида рақибларини нокаутга учратган енгилмас боксчимиз Шоҳжаҳон Эргашев Sports.uz мухбирига хабар беришича, АҚШда ўзининг навбатдаги жангига тайёргарликни бошлади.

Аввал, Шоҳжаҳон жорий йилнинг 28 апрель куни Нью-Йоркда навбатдаги жангини ўтказиши ҳақида хабар берган эдик. Бироқ ушбу баҳсда у кимга қарши рингга кўтарилиши ҳозирга қадар номаълум бўлиб турибди.

“Насиб қилса мен 28 апрель куни рингга чиқаман. Ҳозирча менга ким рақиб бўлишини билмайман. Мен рейтингда 12-поғонада турибман. Шу сабабли ҳам рейтингда мендан юқорида турган чарм қўлқоп усталарининг бири билан рингга чиқишим мумкин. Рақибим ким бўлишидан қатъий назар мен ушбу жангга тайёргарликни бошладим”, - дейди Шоҳжаҳон.

Боксчимиз АҚШнинг Детройт шаҳрида шуғулланмоқда. Машғулотларда у дастлаб жисмоний ҳолатини янада яхшиловчи машқларни бажаради. Шунингдек, у босқичма-босқич техник ва тактик ҳамда спарринг машғулотларда ҳам иштирок этади.

“Бу ердаги машғулотлар бизнинг юртимиздагидан фарқ қилади. Америкада профессионал боксчилар кучли режа бўйича кунлик машғулотларда иштирок этадилар. Мисол тариқасида айтадиган бўлсам, Ўзбекистонда бир кунда уч маҳал икки соатдан машғулотлар ўтказилса, Америкада бир маҳал 6-7 соат шуғулланамиз. Мураббийларим жуда талабчан ҳатто бир зарбани тўғри бериш учун кун давомида такрорлаймиз”, деб тўхталиб ўтди Ш. Эргашев.

Умид қиламизки юксак иқтидор эгаси, енгилмас боксчимиз Шоҳжаҳон Эргашев навбатдаги жангида ғалаба қозонади ва халқимизнинг ишончини оқлайди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Шоҳжаҳон Эргашев навбатдаги жангига тайёргарликни бошлади (фото)