Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Конор Макгрегор жорий йилнинг июн ойида Ўзбекистонга келиши кутилмоқда.
Sports.uz нашрига маълум бўлишича, ирландиялик спортчи май ойида Германия ва БААга оилавий саёҳат уюштиради. Шундан сўнг Осиёнинг яна бир қатор давлатларида мухлислар билан учрашувлар ташкил қилишни режалаштирган. Ушбу давлатлар орасида Ўзбекистон ҳам бор.
Эслатиб ўтамиз, Макгрегор енгил вазн тоифасида UFC чемпионлик камаридан маҳрум қилинади. Бу ҳақда ташкилот раҳбари Дана Уайт маълум қилган. Энди чемпионлик камари учун Хабиб Нурмагомедов ва Тони Фергюсон рингга чиқишади. Жанг апрелда бўлади. Агар Конор қайтса, чемпионлик жангида иштирок этади.
Макгрегор сўнгги марта ўтган йилнинг август ойида бокс қоидалари бўйича ўтказилган тўқнашувда америкалик Флойд Мейвезер билан куч синашиб, 10-раундда нокаутга учраган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»