09:25 / 25.02.2018
4 089

Месси Ла Лига тарихидаги энг яхши ассистентга айланди

Месси Ла Лига тарихидаги энг яхши ассистентга айланди
“Барселона” ҳужумчиси Лионель Месси Ла Лиганинг 25-турида “Жирона”га қарши баҳсда жамоасининг биринчи голига ҳаммуаллифлик қилди.

Бу аргентиналик футболчининг каталонияликлар таркибида Испания чемпионатида 407-учрашувдаги 148-голли узатмаси бўлди.

Бу борада у “Реал”нинг собиқ ярим ҳимоячиси Мичел Гонсалесни ортда қолдирди. Мадридликлар шарафини 1982 йилдан 1996 йилгача ҳимоя қилган футболчи примерада 404 та учрашувда 147 марта голли узатмани амалга оширган эди.

Шу тариқа Месси бу борада ўрнатилган рекордни янгилади. Месси шунингдек, Ла Лига тарихидаги энг яхши тўпурар номини ҳам ўзида сақлаб турибди. 30 ёшли ҳужумчи ҳозиргача Ла Лигада 371 та гол.

Манба: championat.asia

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Месси Ла Лига тарихидаги энг яхши ассистентга айланди