Роналду Ла лигада 300та голни Мессидан тезроқ урди

  • 25-02-2018, 09:16
  • 1 149
  • Спорт
  • Роналду Ла лигада 300та голни Мессидан тезроқ урди
    «Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду кеча Испания чемпионатида ўзининг 300-голини урди.

    Португалиялик футболчи «Алавес»га қарши баҳсда (4:0) дублга эришди. Иккинчи гол юбилей бўлди.

    Ҳужумчи Ла лигада «Реал» сафида 285та ўйин ўтказди. Роналду 300та голни «Барселона» ҳужумчиси Лионель Мессидан тезроқ урди.

    Аргентиналик футболчи ўзининг 300-голини 326-учрашувида урган эди.

    Роналду 300та тўп киритиш учун Мессидан кўра 41та ўйин камроқ ўйнади. Португалиялик Ла лигада ҳар ўйинда ўртача 1,05тадан гол урмоқда.

    Манба: championat.asia

    » » Роналду Ла лигада 300та голни Мессидан тезроқ урди