09:28 / 25.02.2018
2 994

Зидан: “ПСЖ” билан ўйиндан кейин бизда ҳаммаси аъло”

Зидан: “ПСЖ” билан ўйиндан кейин бизда ҳаммаси аъло”
“Реал” бош мураббийи Зинедин Зидан Ла Лига 25-турида “Алавес” (4:0) устидан қозонилган ғалабага изоҳ берди.

“Биринчи бўлимда рақиб бизга етарлича қаршилик кўрсатди. Биз ҳимояни мустаҳкамлаш борасида бош қотиришимиз лозим. Чунки рақибларимиз айнан бизнинг хатолардан кейин очко ишлаб олишмоқда. Жамоамиз дарвозаси дахлсиз қолишини истайман.

Бундай ўйинлардан кейин ўзимизга бўлган ишонч янада ортади. “ПСЖ”га қарши беллашувдан кейин бизда ҳаммаси ижобий томонга ўзгарди. Шундай ўйин бизга керак эди. Шу руҳда давом этган ҳолда ғалаба учун интилишимиз лозим.

Энг муҳими – ечиниш хонасида муҳит. Биз қийин даврни ўтказдик. Бугун Криштианунинг Бенземага бўлган муносабати хурсанд қилди. Бу барча учун яхши ҳолат”, дейди Зидан.

Манба: championat.asia

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Зидан: “ПСЖ” билан ўйиндан кейин бизда ҳаммаси аъло”