09:05 / 27.02.2018
3 976

Роналду: "Ўзимни шахзода деб билмайман, лекин ўзимга ёқаман" (видео)

Роналду: "Ўзимни шахзода деб билмайман, лекин ўзимга ёқаман" (видео)
"Реал" клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду YouTube тармоғидаги Desimpedidos каналига берган интервьюсида бўш вақтида ўзининг ташқи кўриниши учун қанча вақт сарфлаши ҳақида айтиб ўтди.
"Фикримча келишган бўлиш учун, инсон энг аввало ўзига ёқиши керак. Ҳаммасиданам ўзига бўлган ишонч бўлиши ҳамда ўз қадрини билиши лозим. Ўзимни шахзода деб билмайман, лекин ўзимга ёқаман. Ойнага қараган вақтимда, нимани кўрсам ўша менга ёқади. Менга ўзимга тикилиб қараш ва ўзимни кузатиш ёқади".
"Уйдалигимда ўзимга ёққан ишлар билан шуғулланишни ёқтираман. Одатда футбол кўрмайман, камдан-кам футбол кўраман. Фақатгина яқин дўстимнинг жамоаси ўйнаётган бўлса ёки жуда ҳам муҳим ўйин бўлса масалан дербини истисно тарзда кўришим мумкин. Ҳужжатли фильмлар, сериаллар кўришни ёқтираман. Париж, Лондон, Португалияга концертларга бориш ёқади".

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Роналду: "Ўзимни шахзода деб билмайман, лекин ўзимга ёқаман" (видео)