ОАВ: Конор МакГрегор Ўзбекистонга келиши мумкин

  • 27 февраль 2018, 09:40
  • 2 837
  • Спорт
  • ОАВ: Конор МакГрегор Ўзбекистонга келиши мумкин
    Енгил вазнда UFC чемпиони Конор МакГрегор жорий йил июнида Ўзбекистонга келмоқчи. Бу ҳақда Kun.uz хабар бермоқда.

    Маълум қилинишича, ирландиялик аралаш яккакураш жангчиси май ойида оиласи билан Германия ва БААга ташриф буюрмоқчи. Ёзда эса Осиёнинг бир нечта давлатларида, жумладан Ўзбекистонда бўлишни режалаштирган.

    UFC раҳбари Дана Уайт маълум қилганидек, Конор чемпионлик камаридан маҳрум қилинди. Энди чемпионлик камари учун Ҳабиб Нурмагомедов ва Тони Фергюсон рингга чиқишади. Жанг апрелда бўлади. Агар Конор UFC’га қайтса, тўғридан-тўғри чемпионлик жангида иштирок этади.

    МакГрегорнинг сўнгги жанги америкалик боксчи Флойд Мейвезерга қарши кечган. Бокс қоидалари бўйича ўтган жангда Мейвезер 10-раундда МакГрегорни нокаутга учратганди.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » ОАВ: Конор МакГрегор Ўзбекистонга келиши мумкин