
Бугун — 27 февраль куни Тошкентдаги «Universal» спорт мажмуасида бокс дунёсида тобора оммавийлашиб бораётган WSB мусобақасининг навбатдаги тўқнашуви бўлиб ўтади, деб ёзмоқда Дарё нашри.
Ўзбекистон бокс федерациясига қарашли Uzbek Tigers жамоаси WSB турнирининг доимий фаворитларидан бири бўлган Cuba Domadores клубига қарши рингга чиқади. Томонларнинг Кубада ўтган биринчи тўқнашувида мезбонлар ҳар 5 та жангни ўз фойдасига ҳал қилишга муваффақ бўлганди.
C2 аъзоларининг мағлубияти учун бугун С1 вакиллари ўч олишга уриниб кўради. Унинг сафида Ҳасанбой Дўстматов, Шаҳобиддин Зоиров, Иқбол Холдоров, Исроил Мадримов, Санжар Турсунов каби боксчилар бор.
Uzbek Tigers — Cuba Domadores
- -49 кг: Ҳасанбой Дўстматов — Хоанис Аргилагос
- -56 кг: Шаҳобиддин Зоиров — Робейси Рамирес
- -64 кг: Иқбол Холдоров — Энди Круз
- -75 кг: Исроил Мадримов — Арлен Лопес
- -91 кг: Санжар Турсунов — Эрисланди Савон

Жанглар Тошкент вақти билан 19:00 да бошланади. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар