
Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида юнон-рум кураши бўйича Осиё чемпионатида Элмурат Тасмурадов олтин медални қўлга киритди. Бу ҳақда «Kun.uz» хабар берди.
Бу сафар 63кг.гача вазн тоифадасид гиламга чиққан ўзбекистонлик спортчи ҳал қилувчи финал баҳсида қирғизистонлик Урмат Аматовни 8:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Маълумот учун, ушбу чемпионлик Тасмурадов учун Осиё чемпионатидаги тўртинчи олтин медалдир. Элмурат бунгача Деҳли (2013), Астана (2014) ҳамда Доҳа (2015) шаҳарларида ўтказилган Осиё чемпионатларида олтин медалларни қўлга киритган. Рио олимпиадаси совриндори, шунингдек 2012 йилда Кумида ўтган қитъа чемпионатида эса у кумуш медаль билан кифояланганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар