«Нефтчи» янги футболчиларни таништирди

  • 28 февраль 2018, 19:25
  • 2 184
  • Спорт
  • «Нефтчи» янги футболчиларни таништирди
    28 февраль куни Фарғонанинг «Нефтчи» клуби янги мавсум олдидан ўз сафига қўшиб олган футболчиларни кенг жамоатчиликка расман таништирди, деб ёзади Кун.уз нашри.

    Таништирув маросими Қиргулидаги «Нефтчи» маданият саройида ўтказилди. Унда «Нефтчи» ПФК раҳбарияти, вилоят футбол федерацияси вакиллари, мураббийлар, футболчилар, журналистлар ва клуб мухлислари иштирок этишди.

    Тадбирда «Нефтчи» таркибига келиб қўшилган Виталий Мирний (дарвозабон, «Горняк-спорт» Украина), Фарруҳ Турдалиев (дарвозабон, «Цементчи» Қувасой), Даврон Маматов (ҳимоячи, «Цементчи» Қувасой), Шукурали Пўлатов (ҳимоячи, «Қизилқум» Навоий), Аваз Агалиев (ҳимоячи, «Машъал» Муборак), Жалил Кимсанов (ҳимоячи, «Қўқон-1912» Қўқон), Искандар Шайкулов (ҳимоячи, «Машъал» Муборак), Элёр Мамасолиев (яримҳимоячи, «Цементчи» Қувасой), Аббосбек Махсталиев (яримҳимоячи, «Навбаҳор» Наманган), Суннатилло Эрматов (яримҳимоячи, «Цементчи» Қувасой), Отабек Ахмаджонов (яримҳимоячи, «Цементчи» Қувасой), Абдул Азиз Юсупов (ҳужумчи, «Цементчи» Қувасой), Муродбек Бобожонов (ҳужумчи, «Локомотив» Тошкент), Анвар Бердиев (ҳужумчи «Андижон» Андижон) ва Вячеслав Сушкинга (ҳужумчи, «Спарта» Греция) клуб футболкалари топширилди.

    «Нефтчи» бош мураббийи Сергей Ковшов жорий мавсумда жамоа чемпионлик учун курашмоқчи эканини таъкидлади.

    «Бу йил катта ишларни амалга оширмоқдамиз. Фарғона вилояти «Ҳоким Кубоги»да ғолиб бўлганимиздан сўнг, Тошкент шаҳрида йиғин ўтказдик.

    «Нефтчи»нинг мақсадлари ҳар доим юқори бўлиб келган. Биз яна аввалги мавқемизни тиклаш учун, даврани кенгроқ олмоқдамиз. Олтинчи ёки еттинчи ўринларни эгаллаш кўп ҳолларда учрайди. Лекин биринчи ўринни эгаллаш ҳар кимга ҳам насиб қилмайди. Биз ҳам биринчи ўринни қўлга киритишга ҳаракат қиламиз» - деди Ковшов.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » «Нефтчи» янги футболчиларни таништирди