28 апрель куни ўзбекистонлик енгилмас боксчи Шоҳжаҳон Эргашев ўзининг проф рингдаги 13-жангини ўтказади. Эргашев бунгача профессионал боксда 12 та жанг ўтказган бўлиб, уларнинг барчасида рақибларини нокаут қилишга эришган. У энг кўпи 5 раунд жанг қилган, рақиблари ундан нарига ўта олмаган.
«Оламспорт»нинг ёзишича, Эргашев Salita Promotions компанияси билан ҳамкорлик қилмоқда. Мана шу компания Эргашевнинг навбатдаги рақибини аниқлаш ишларига киришган. Аввалроқ Эргашевнинг ўзи рейтингда пешқадамлик қилаётган боксчига қарши жанг қилишга тайёр экани ҳақида айтганди.
“Жанг санаси расман маълум бўлди. Менга хабар беришларича, 28 апрель куни чемпионлик камари учун рингга чиқаман. Келгуси ҳафтада рақибим номига ойдинлик киритилади. Бўлажак жангга менинг боксдаги илк мураббийим, яъни дадамни ҳам таклиф қилдим. Келаси ой улар АҚШга келадилар”, - деди Эргашев Olamsport.com сайтига берган интервьюсида.
Маълумот учун, айни пайтда Шоҳжаҳон Эргашев дунё рейтингида 12-ўринни эгаллаб турибди. Яна бир қозонилажак ғалаба ҳамюртимизнинг кучли ўнталикка кириб олиши учун етарли бўлади. Бу эса унинг кейинги жангларида жаҳон чемпионлик камари учун рингга кўтарилиш имкониятларини оширади.
«Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди