18:11 / 01.03.2018
4 317

Суд 58 футболчини келишилган ўйинларда айбдор деб топиб қамоққа олди

Суд 58 футболчини келишилган ўйинларда айбдор деб топиб қамоққа олди
Греция Апелляцион суди «Корополис иши» сифатида ном чиқарган келишилган ўйинлар можаросида 58 нафар футболчини айбдор деб топди. Бу ҳақда «Kun.uz» нашри хабар тарқатди.

Суд тергов иши 2008-2011 йилларда бўлиб ўтган учрашувлар юзасидан ўтказилган. Ишга 84 нафар одам жалб қилинганди. Прокуратура дастлаб келишилган ўйин сифатида гумонга олинган 25 учрашувнинг 7таси келишилган эканини аниқлаган.

Шубҳа остига олинган 84 гумонланувчиларнинг 58 нафар айбдор деб топилган. Уларнинг кўпчилиги жаримага тортилган бўлса, етти нафарига эса беш ойдан беш йилгача бўлган шартли қамоқ жазоси тайинланган, 10 нафарига эса — ҳақиқий, 5 йилдан 10 йил-у 10 ойлик қамоқ жазолари тайинланган. Аммо уларнинг ўзи ҳозирча озодликда қолмоқда. Сабаби суд уларга белгиланган жазони бекор қилувчи гаров пули 10 минг евродан бошланадиган тўловни тўлаган тақдирда уларга чекланган ҳуқуқлар асосида озодлик берилиши мумкин. Бунда айбланувчи рухсатсиз мамлакатни тарк эта олмаслиги, ҳар ой давомида полиция назорати остида маълум вақт рўйхатда туриши керак бўлади.

Энг катта жазо «Илиуполи» клуби хўжайини Йоргос Цакояннисга қўлланилган – 10 йил-у 10 ой ва 50 минг евро миқдорида жаримага тортилган. У бир неча марта ўйинларни келишиш, пул ювиш ва қурол сақлаш каби бир қанча айбловлар билан ҳибсга олинган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Суд 58 футболчини келишилган ўйинларда айбдор деб топиб қамоққа олди