20:53 / 01.03.2018
4 078

«Uzbek Tigers» - «Colombia Heroicos». Биринчи жангда мағлубият

«Uzbek Tigers» - «Colombia Heroicos». Биринчи жангда мағлубият
Бугун, 1 март куни Тошкентдаги Ўзбекистон таэквондо ассоциациясига қарашли «Универсал» спорт мажмуасида катта бокс кечаси ташкил этилди.

WSB сериясига кирувчи мусобақада иштирок этаётган «Uzbek Tigers» ва «Colombia Heroicos» жамоалари ўртасидаги бокс кечасининг биринчи жанги бўлиб ўтди.

Дастлаб рингга -52 кг вазн тоифасидаги спортчилар кўтарилишди. Ўзбекистоннинг шу вазндаги вакили Худойназар Файзов колумбиялик Кейбар Авила қарши жанг қилди.

5 раунд давом этган жанг якунида ҳакамлар колумбиялик спортчини ғолиб деб эълон қилишди - 3:2.

Шу тариқа, «Uzbek Tigers» - «Cuba Domadores» жамоалари ўртасидаги баҳсда ҳисоб очилди 0:1 кўринишини олди.

Навбатдаги жанг -60 кг вазн вакиллари Шунқор Абдурасулов ва Дуван Зулета ўртасида бўлиб ўтади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Uzbek Tigers» - «Colombia Heroicos». Биринчи жангда мағлубият