
Бугун, 1 март куни Тошкентдаги Ўзбекистон таэквондо ассоциациясига қарашли «Универсал» спорт мажмуасида катта бокс кечаси бўлиб ўтмоқда.
Навбатдаги жангда -69 кг вазн тоифасида рингга кўтарилган Маҳмуд Ғоиповга Александер Рангел рақиблик қилди.
Ушбу жангнинг биринчи раундида колумбиялик спортчи устунлик қилди. Иккинчи раундда Ғоипов рақибини нокдаун ҳолатига туширди. Учинчи раунд ҳам Ғоипов ҳисоби ёзилди.
Шундан сўнг Рангелнинг устозлари уни рингга қайтаришмади ва Ўзбекистон вакили яна техник ғалабага эришди.
Ушбу жангдан сўнг «Uzbek Tigers» - «Colombia Heroicos» жамоалари ўртасидаги ҳисоб 2:1 кўринишига келди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар