Австралиялик сузувчи Жорж Коронс 99 ёшида 50 метр масофага сузиш мусобақасида рекорд ўрнатди.
100-104 ёшлилар гуруҳида иштирок этган қария масофани 56,12 секундда сузиб ўтди, деб хабар беради BBC.
Жорж 2018 йил апрель ойида 100 ёшга тўлади. У мусобақада ёлғиз ўзи иштирок этди ва 2014 йилда ўрнатилган, 1 дақиқа 31 сонияга тенг бўлган аввалги рекордни янгилашга муваффақ бўлди.
Мусобақадан сўнг, Коронс эришган натижасидан мамнун эканини айтди. Шунингдек, уни қўллаб-қувватлаб турган мухлисларга миннатдорчилик билдирди.
Спортчи ёшлигида профессионал сузувчи бўлганини, бироқ, Иккинчи жаҳон уруши бошлангач, бу ишини ташлаб қўйганини, фақат 80 ёшга кирганида яна бассейнга қайтганини айтди.
Энди Жорж 3 март куни 100 метрга сузиш бўйича мусобақада иштирок этади. У 3 дақиқа 23 сонияга тенг бўлган рекордни янгилашга жиддий бел боғлаган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи