“Насаф” клуби бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ОЧЛ 3-тури доирасида “Ас-Садд”га қарши кечадиган ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Рўзиқул Бердиев: - Ассалому алайкум, ОЧЛ мусобақалари катта нуфузга эга ҳисобланади. Бу мусобақада кучсиз жамоалар бўлмайди. Ушбу мусобақада қатнашиш учун гуруҳ босқичига чиққанмиз. “Ал Садд” жамоаси ҳам гуруҳимиздаги жиддий рақиблардан бири ҳисобланади. Ўзингизга маълум, улар гуруҳдаги ўтган икки ўйинда ғалаба қозонишган. Таркибида юқори ижрога эга футболчилар талайгина.
Бунақа ўйинларда футболчиларнинг руҳий тайёргарлиги катта аҳамият касб этади. Шуларни ҳисобга олиб, бўлажак ўйинга тайёргарлик кўрдик. Умид қиламанки, йигитларимиз мухлисларни хурсанд қилиш учун бор кучларини ишга солишади. Улардан майдонда эркин ҳаракат қилиши талаб этилади.
Жамоамизда йўқотишлар йўқ. Ҳамма футболчиларимиз ўйинга тайёр. Ҳужумчимиз Драган Черан Фарғонада бўлган ўйинда майдонга тушмади. Унда кичик жароҳат бор эди. Биз таваккал қилишни ҳоҳламадик. Аммо у бугун машғулотларимизга қўшилди ва эртага бўладиган ўйинда жамоамизга ёрдам беради.
Дониёр Нарзуллаев ҳозир Тошкентда, шифокорлар назоратида бўлиб турибди. Унинг аҳволи анча яхши. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, у тезроқ сафга қайтиб жамоадошларимга ёрдам берай деяпти. Умид қиламамизки, футболчимиз яқин кунларда машғулотларимизга қўшилади.
Бобир Абдухолиқов: - Эртага бизни қизиқарли учрашув кутиб турибди. Бизга рақиб қандай кучга эга эканлигини унчалик аҳамияти йўқ. Аммо рақибимизни ҳурмат қиламиз. Биз эртага мухлисларимизни хурсанд қилиш мақсадида, ғалаба учун майдонга тушамиз. Ғалаба қозониш учун боримизни берамиз.Камчилик ҳар жамоада ҳам бўлади, биз ҳам рақибни яхши ўргандик. Эртага рақибни хато ва камчиликларидан фойдаланишга уринамиз.
Манба: www.fcnasaf.uz “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди