Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида спорт курашлари бўйича Осиё чемпионати якунланди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Мазкур мусобақада спорт курашлари бўйича Ўзбекистон терма жамоаси тўртта олтин, бешта кумуш ва олтита бронза медални қўлга киритди.
Юнон-рум кураши бўйича ўтказилган баҳсларда 63 килограммгача бўлган вазн тоифасида Елмурат Тасмурадов олтин медални қўлга киритган бўлса, Рустам Ассакалов, Мўминжон Абдуллаев кумуш, Ислом Баҳромов, Мирзобек Раҳматов, Арам Варданян бронза медалга сазовор бўлди.
Шунингдек, аёллар курашида 59 килограммгача вазн тоифасида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган Набира Есенбаева шоҳсупанинг иккинчи поғонасидан жой олди.
Эркин кураш беллашувларида барча рақибларини мағлубиятга учратган Ихтиёр Наврўзов, Магомед Ибрагимов ҳамда Давит Модзманашвили ўз вазн тоифасида биринчи ўринни эгаллади.
Финалгача бўлган учрашувларда зафар қучган Маҳмуджон Шавкатов ва Рашид Қурбонов терма жамоамизга кумуш медални келтирди.
Ўз вазн тоифасида Аббос Раҳмонов, Темур Усмонохунов, Азиз Солиев учинчи поғонани эгаллади.
Чемпионат якунида Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида учинчи ўринни эгаллади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи