21:21 / 05.03.2018
4 543

Рўзиқул Бердиев: "Хави келмагани учун биз ҳам Черанни таркибдан чиқариб ташладик"

Рўзиқул Бердиев: "Хави келмагани учун биз ҳам Черанни таркибдан чиқариб ташладик"
Бугун ОЧЛда 3-тур ўйинлари старт олди. Бундан бироз олдин якунига етган баҳсда Қаршининг “Насаф” клуби ўз майдонида Қатарнинг “Ал Садд” жамоасини қабул қилди ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Мазкур ўйиндан сўнг ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "Насаф" устози Рўзиқул Бердиев ва Санжар Қувватовлар иштирок этишди ва ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Барчани ғалаба билан табриклайман. Йигитлар бу муваффақият учун 90 дақиқа борларини бериб ўйнашди. Биз футболчиларни кучли рақибга қарши руҳан тайёрлай олдик ва улар ирода намойиш этишди.

Байрам бўлиши керак эди ва шу байрам бўлди ҳам. Бу ютуқ учун мухлисларимизга алоҳида раҳмат.

Чераннинг ўйнай олмаслиги албатта жиддий йўқотиш бўлди, аммо йигитларга тайинладим, уларни руҳан тайёрладик ва улар бугунги ўйинда сардоримизнинг йўқлигини билинтиришмади.

Бу турнир биз учун, футболчиларимиз учун чинакам мактаб ҳисобланади. Футболчиларимизнинг бу темпда, бу даражада ўйнай олганликлари ёқимли. Гуруҳда кучли рақиблар бор. Барча жамоаларда имконият яхши, менимча гуруҳдаги жамоалар орасида бугунги рақиб кучлироқ эди.

Бу ўйин темпини ушлаб қола оламизми? Бу қийин, бугунги ўйинда иштиёқ юқори бўлди, аниқ биламанки, биздаям пасайиш бўлади, сабаби, таркибимиз тор.

Хави келмагани учун биз ҳам Черанни чиқардик таркибдан
(залда кулгу)", - деб айтиб ўтди Бердиев.

Санжар Қувватов ҳам ўйин борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Бугунги ғалаба билан барчани табриклайман ва бизни тинимсиз қўллаб қувватлаб турган мухлисларга миннатдорчилик билдириб ўтаман", - деб ўз фикрини якунлади Қувватов.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Рўзиқул Бердиев: "Хави келмагани учун биз ҳам Черанни таркибдан чиқариб ташладик"