08:03 / 07.03.2018
4 526

Пауэрлифтер 426 килограммли штангани кўтариш вақтида томирлари дош бера олмади (видео)

Пауэрлифтер 426 килограммли штангани кўтариш вақтида томирлари дош бера олмади (видео)
Россиялик пауэрлифтер Михаил Шивляков Arnold Classic халқаро мусобақасида пауэрлифтерлар баҳсларида 426 кгли штангани кўтара олди.

Шивляков штангани кўтараётган вақтда бурнидан қон кета бошлаган. У қон оқишига қарамай, штангани кўтариб тура олган. Спортчи мусобақаларнинг бронза медали соҳиби бўлган. 2-ўринни америкалик Брайан Шоу, 1-ўринни эса 472 кгли штангани кўтара олган, “Сайёранинг энг кучли одами” мусобақасининг кўп карра чемпиони, исландиялик Хафтор Юлиус Бьернссон эгаллаган. У, шунингдек, “Тахтлар ўйини” сериалида Григор Клиган ролини ижро этгани билан машҳур ҳисобланади.

Arnold Classic мусобақаси “Жаноб Олимпия” мусобақасининг кўп карра чемпиони, актёр Арнольд Шварценеггер томонидан 1988 йилда ташкил этилган. Мусобақа анънавий равишда ҳар йили АҚШда ўтказилади.
[media=https://youtu.be/Yq1NKbziaO8]

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Пауэрлифтер 426 килограммли штангани кўтариш вақтида томирлари дош бера олмади (видео)