
«Манчестер Сити» клуби бош мураббийи Пеп Гвардиола ҳозирги жамоаси ҳақида гапириб ўтди ва 2008 йилдан 2012 йилгача фаолият юритган «Барселона» даражасига етмаганини тан олди.
«Биз ҳали «Барселона» даражасига етганимиз йўқ, чунки улар Европада сўнгги 15-20 йил устунлик қилди. Биз жамоа билан энди битта совринни қўлга киритдик. «Барселона» даражасига етишимиз учун биз узоқ муддат юқори поғонада бўлишимиз лозим», - дейди Гвардиола.
«Манчестер Сити» ЕЧЛ 1/8 финал «Базель» жамоасига қарши жавоб ўйинини 7 март куни Манчестер шаҳрида ўтказади. Илк ўйин Англия жамоасининг 0:4 ҳисобидаги ғалабаси билан якун топган эди.
Манба: www.uff.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар