
«Реал» клуби бош мураббийи Зинедин Зидан жамоа ҳужумчиси Карим Бензема ҳақида фикр билдириб ўтди.
«Карим тўхтаб қолмаслиги керак, у тўққиз йил ичида «Реал»да қай даражада ўсганлигини кўрдик. Мен уни футболчи сифатида яхши кўраман. У жамоа учун кўп иш қилади, голлар эса эртами-кеч келади. Футболни тушунадиган одамларга Бензема ёқади», – дейди Зидан.
Бензема ушбу мавсум 32 ўйин ўтказиб, саккизтадан гол ва голли узатмага муаллифлик қилди.
Манба: www.uff.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар