“Қўқон-1912” жамоаси таркибида бу йил Сербиялик ҳимоячи Марко Милич тўп сурмоқда. Милич суперлиганинг биринчи ва иккинчи турларида майдонда 90 дақиқа тўп сурди. Сербиялик ҳимоячи Ўзбекистон ва суперлига ўйинлари борасида ўзининг фикрларини билдириб ўтди.
- Мен биринчи марта Ўзбекистонга келишим. Тўғрисини айтаман бу ерга келгунимча Ўзбекистон ҳақида тасаввурларим бошқача эди. Мамлактингизда бир ой яшаб, бу юрт ва ўзбек ҳалқи ҳақидаги тасаввурим бутунлай ўзгарди. Ўзбекистон гўзал диёр экан. Айниқса мамлакатдаги тинчлик, хотиржамликни ҳеч нарсага қиёслаб бўлмайди. Ўзбек ҳалқи ва ўзбек таомларининг эса таърифига тил ожиз.Келганимга энди бир ой бўлди. Менга бу юртда бўлиш жудаям ёқмоқда. Мени Ўзбекистонга таклиф қилган Нўъмон Ҳасановдан жудаям миннатдорман.
“Қўқон-1912” жамоасида мени жуда яхши кутиб олишди. Жамоада барча йигитлар профессионал футболчилар. Умуман бу ерда ҳамма ўз ишини сидқидилдан бажармоқда. Аҳиллик ҳавас қиларлик даражада экан. Жамоага кўникиб кетишимда ҳамюртим Дарко Гожковичнинг хизматлари катта бўлди. Дарко икки йил бу клубда ўйнаб, анча тажриба ортирган. Албатта легионер футболчи бошқалардан бир бош устун бўлиши керак. Бунинг учун машғулотларда астойдил ишламоқдаман, жамоамга фойдам кўпроқ тегиши учун астойдил ҳаракат қиламан.
Суперлиганинг иккита ўйинида майдонга тушдим, чемпионатингиз савияси мен ўйлагандан анча юқори экан. Айниқса Бухордаги ўйинда стадиондаги атмосфера, мухлисларнинг қўллаб қувватлашлари жудаям ажойиб бўлди. Бошида озгина ҳаяжон бўлди. Навоийда эса анча муҳитга мослашдим. Ҳар икки ўйнаган жамоаларимиз ҳам кучли клублар экан. Ўйинлар анча қийин бўлди. Ўзбекистондаги футболчилар техникаси юқори, ҳам ақлан кучли футболчилар экан. Мавсум энди бошланди, ўйиндан ўйинга ўз ўйинимни кучайтириб боришга интиламан.
Қўқонга ҳали бормадим. Эшитишимча Қўқон ўзбек футболининг ватани экан. Қўқонлик мухлислар эса илк сафар ўйинидаёқ ўзларидан жуда яхши таассурот қолдиришди. Бундай мухлислар учун жонимни бериб ўйнашга тайёрман.
Манба: www.kokand1912.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?