20:56 / 10.03.2018
4 136

Миржалол Қосимов: "Дербига хос муҳит остида ўйнаш ёқимли"

Миржалол Қосимов: "Дербига хос муҳит остида ўйнаш ёқимли"
Суперлиганинг 2-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Пахтакор" (1:0) учрашувидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "қалдирғочлар" бош мураббийи Миржалол Қосимов қатнашди.
Миржалол Қосимов: - Дербига хос ўйин бўлди. Шиддатли футбол гувоҳига айландик. "Бунёдкор" либосида тушган шогирдларимдан фахрланаман. Биринчи бўлимда ташаббус рақиб томонда бўлди. Аммо танаффусдан сўнг ҳар иккала жамоа ғалабага лойиқ ўйнади. Стадионга ташриф буюрган мухлисларга катта раҳмат. Улар бугун стадионда ажойиб муҳит яратишди. Дербига хос муҳит остида ўйнаш ёқимли. Агарда ҳар учрашувда мухлислар ташрифи шундай бўлиб турса, унда футболчилар майдонда бор кучлари билан ҳаракат қилишади, уларда мотивация ошади.

Жиддий ва кескин ўйинда тез фикрлаб, совуққон футбол ўйнашга ҳар қандай футболчи қийналади. Айнан шу каби ўйинлар орқали футболчилар янги даражага чиқади. Шунда футболчиларнинг майдонда фикрлаш доираси кенгаяди.
Раевац нега тушмади? Унда кичик жароҳат мавжуд эди. Қолаверса рақибдан келиб чиқиб тактика танлагандик.

Бир жамоани шакллантириш учун маълум вақт керак. Жамоага янги қўшилган ўйинчиларнинг даражаси таркибдаги футболчилар билан бир хил савияда. Кетган футболчиларга омад тилаймиз. Гарчи етакчилар кетган бўлсада майли, бундан фожиа ясамаймиз. Аксинча янгиларини иҳтиро қиламиз. Дарвозабонларга ҳар доим бир хил имконият берамиз. Бугун Зуҳуров ишончни тўлиқ оқлади.

Мурод Зуҳуров: - Дербига тайёргарлик ўзгача бўлади. Футболчилар билан бу ўйинга жиддий ёндошган ҳолда чиқдик. Мураббийлар кўрсатмаси остида муҳим ва жуда керакли ғалабани қўлга киритдик. Пенальтини қайтаришда таваккал сакрамадим, шунчаки футболчини зарбасига қараб реакция қилдим. Мухлисларга катта раҳмат айтаман.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Миржалол Қосимов: "Дербига хос муҳит остида ўйнаш ёқимли"