Хабарингиз бор келаётган ҳафта аввалида Осиё қитъасида яшил майдонларида Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи 4-тур ўйинлари ўтказилади.
Ўзбекистон чемпиони “Локомотив” бу сафар ўз уйида Қатарнинг “Ал Дуҳаил” жамоасидан реванш олишга уриниб кўради. Бугун эса мазкур учрашув олдидан бир қатор расмий тадбирлар бўлиб ўтади.
Ушбу беллашув олдидан Қатар жамоаси бош мураббийи Жамол Белмади ўз фикрини билдириб ўтди:
- Олдимизда фақат ватанимизга ғалаба билан қайтиш вазифаси турибди. "Локомотив" яхши шаклланган жамоа эканлигини айтишим мумкин. Лекин биз Тошкентга 3 очко учун келганмиз. Ғалабали серияни давом этиришни истаймиз. Ушбу беллашувга биз жамоамизнинг ҳамма етакчи легионерларини олиб келганмиз.
Жамоамиз охирги 7 йилда 6 марта Қатар чемпиони бўлганини эслатиб ўтмоқчиман. Бу, албатта, яхши натижа. Биз ОЧЛда ҳам ишончли ўйнашга ҳаракат қиламиз. Ўз жамоамиз ҳақида гапираман, рақиб жамоа ҳақида кўп гапиришни истамайман. Лекин "Локомотив" охирги йилларда яхши шаклланишга эришди. "Локо"га қарши биринчи учрашувнинг иккинчи бўлимида биз ёмон ўйин кўрсатдик деб айта олмайман, шунчаки "Локомотив" ўйинни анча кучайтира олди, - деди Белмади “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»