Март ойида Украина терма жамоаси Осиё грандлари бўлмиш Япония ва Саудия Арабистони билан ўртоқлик ўйинларини ўтказади. Шу сабаб, украиналик журналистлар бир вақтлар ушбу терма жамоаларга қарши Ўзбекистон терма жамоасида тўп сурган ва ҳозирда Киевнинг “Динамо”сида ёрдамчи мураббий бўлиб ишлаётган Максим Шацкихнинг фикрлари билан ўртоқлашдилар.
— Максим, сизнинг назарингизда Япония ва Саудия Арабистони терма жамоаларининг савияси қандай даражада?
— Улар тартибли жамоалар. Бундан ташқари, ушбу жамоалар йилдан-йилга кучайиб бормоқда. Сўнгги 10-15 йил ичида улар жаҳон чемпионати йўлланмаси учун асосий фаворитлардан бири бўлиб келмоқдалар. Ҳозирда катта пулларнинг сарфланиши ва кучли легионерлар жалб қилиниши эвазига миллий чемпионатлари ҳам рақобатбардош бўлиб қолди.
— Осиёда фақат ушбу икки терма жамоа етакчими?
— Яна Жанубий Корея, Эрон ва Австралия ҳам бор.
— Футболчилик фаолиятингизда ушбу терма жамоаларга қарши тўп сургансиз. Улар нималар билан ёдда қолган?
— Араблар уй жамоаси, меҳмонда улар у даражада қўрқинчли эмаслар. Японларга эса қаерда ўйнашнинг фарқи йўқ. Улар худди роботга ўхшайдилар: юқори даражадаги интизом ва мураббий кўрсатмаларини илк дақиқадан охиригача бажариш. Японлар арабларга қараганда ақллироқ ўйин кўрсатадилар.
— Уларнинг кучли томонлари нимада?
— Қайтараман, арабларда бу – уй стадиони. Японларда эса Европа майдонлари ва айниқса Бундеслигада тўп сурувчи легионерлар. Японияда миллий чемпионат кучли. Масалан ОЧЛнинг ҳар бир мавсумида уларнинг клублари чорак финал ва ярим финал ўйинларига қадар етиб борадилар. У ерда эса ишонаверинг, жамоа савияси юқори.
— Ўзбекистон терма жамоаси сафида энг ёдда қоларли ўйинингиз 2008 йилдаги Японияга қарши баҳсми?
— Ўша ўйинни эслайман. ЖЧ-2010 йўлламаси учун курашни давом эттириш учун уларни ютишимиз керак эди. Мен биринчи бўлим ўрталарида дарвозабон устидан тўпни ошириб гол урдим, бироқ рақиб биринчи бўлимнинг ўзида жавоб тўпларини киритишга эришди. Афсуски, ўйин шундай якун топди.
— Бу гол сизни Ўзбекистон терма жамоасининг энг яхши тўпурарига айлантирганди. Сиз ўшанда Миржалол Қосимовни ортда қолдирган эдингиз.
— Мен ўшанда буни билмагандим, чунки бундай статистикаларни кузатиб бормайман.
— Бу терма жамоалар ҳимоячилари сизга кўп муаммо туғдиришганми?
— Ундай демаган бўлардим. Улар инглизларчалик эмас. Ҳа, улар кескин ўйин кўрсатишади, бироқ бешафқат эмаслар.
Манба: www.uff.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди