15:39 / 12.03.2018
3 056

Грецияда можаро. ПАОК эгаси майдонга қурол билан югуриб чиқди

Грецияда можаро. ПАОК эгаси майдонга қурол билан югуриб чиқди
Греция чемпионати етакчиларининг учрашуви можаро билан якун топди. ПАОК – АЕК ўйини 0:0 ҳисобида, баҳс охирларида тўхтатилди, деб ёзади Кун нашри.

«Икки бошли бургутлар» сўнгги дақиқаларда гол киритишди, у ғалаба келтириши лозим эди. Бироқ ҳакам Георгиос Коминис голни ҳисобга олмади ва Маурисио офсайдда бўлганини билдирди. Мезбонлар Коминиснинг қарорига қўшилишмади ҳамда беллашувни давом эттиришдан бош тортишди. Майдонда ҳар икки клуб вакиллари иштирокида тартибсизлик келиб чиқди. Ишга ПАОК эгаси Иван Саввиди ҳам аралашди, у трибуналардан тушиб келди. Шу билан бирга, фотосуратчилар унда ўқ отар қурол бўлганини қайд этишган.

Саввиди гўёки АЕК раҳбарларидан бири Василис Димитриадисга таҳдид қилиб, унга «энди сен - мурдасан» деган. Шундан сўнг ўйинчиларга кийим алмаштириш хонасига кетиш ҳақида топшириқ берган.

Икки соат ўтиб, учрашув ПАОКнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунлангани ҳақида хабар келган. Трибуналар остидаги хонада ушбу эпизод ва ўйинни давом эттириш бўйича маслаҳатлашувлар икки соат давом этди. Ҳакам голни инобатга олишга рози бўлди, АЕК эса хавфсизлик нуқтаи назаридан ўйинни давом эттиришдан бош тортди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Грецияда можаро. ПАОК эгаси майдонга қурол билан югуриб чиқди