19:20 / 12.03.2018
4 375

ОЧЛ-2018: "Локомотив" сўнгги дақиқаларда тайёр ғалабани қўлдан чиқарди

ОЧЛ-2018: "Локомотив" сўнгги дақиқаларда тайёр ғалабани қўлдан чиқарди
Бугун, 12 март куни Осиё чемпионлар лигасининг 4-туридан ўрин олган “Локомотив” – “Ал Дуҳайл” жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтди.

Дастлаб, 35-дақиқада Сардор Рашидов “темирйўлчилар”ни ҳисобда олдинга бошлаб чиққанди. Аммо ўйиннинг энг сўнгги дақиқалари “Локомотив” учун аламли тарзда якун топди.

90-дақиқада Салим Мустафоев рақиб футболчисини чалиб йиқитди. Ал Араби эса бу вазиятда пенальтидан унумли фойдаланиб, ҳисобни тенглаштирди.

Учрашувнинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилган эди. Аммо яна Салим Мустафоевнинг қўпол хатосидан сўнг “Ал Дуҳайл” тезкор қарши ҳужумга чиқиб кетиш эвазига, ҳисобни 1:2 кўринишига келтирди ва Тошкентда ҳам ғалабани расмийлаштиришга муваффақ бўлди.

Афсуски, ўйинга бепул кирган мухлислар бугунги натижадан қаттиқ ранжишди.

ОЧЛ, 4-тур.
“Локомотив” – “Ал Дуҳаил” 1:2.

Голлар:
Сардор Рашидов (35, Шуҳрат Муҳаммадиев), Ал Араби (90-пенальти, 90+4).

“Локомотив”: 1.Игнатий Нестеров, 33.Олег Зотеев, 5.Кахи Махарадзе, 28.Шуҳрат Муҳаммадиев (17.Салим Мустафоев, 88), 20.Ислом Тўхтахўжаев, 22.Санжар Шоаҳмедов (77.Диёр Туропов, 79), 7.Садриддин Абдуллаев, 9.Икромжон Алибоев, 10.Марат Бикмаев, 27.Сардор Рашидов (6.Нивалдо, 66), 15.Сардор Мирзаев.

“Ал Дуҳайл”:
50.Носир Ал Язиди, 4.Лукас Мендес, 15.Бассам Ҳусҳам (7.Исмоил Моҳамад, 45), 18.Султон Ал Брак, 2.Муҳаммад Муса (22. Мурад Нажи, 68), 28.Юсуф Мсакни, 12.Карим Будиаф, 6.Даме Траоре, 10.Нам Таэ Хи, 8.Луис Жуниор (19.Али Моез, 81), 9.Юсуф Ал Араби.

Огоҳлантиришлар: Муса (21), Махарадзе (73), Олег Зотеев (90).

Манба: www.stadion.uz.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ОЧЛ-2018: "Локомотив" сўнгги дақиқаларда тайёр ғалабани қўлдан чиқарди