Хабарингиз бор, Қаршининг "Насаф" клуби эртага ОЧЛ 4-тури доирасида Қатарда "Ал Садд" меҳмони бўлади. Бугун мазкур жамоалар ўртасидаги баҳс олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда мезбонлар устози Жезуалдо Феррейра ҳамда футболчи Бағдод Бунеджалар иштирок этишди.
"Эртага ниҳоятда қийин ўйин ўтказамиз. Ўзбекистондаги ўйиндан сўнг "Умм Салал"га қарши қийин учрашув ўтказдик. Ички чемпионатда бизга яхшигина босим бор. Эртанги ўйинда "Умм Салал"га қарши ўйнай олмаган футболчиларимиз жамоага ёрдам бера олишади. "Насаф"ни мағлуб этиш учун бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз.
Футболда ғалаба ёки мағлубият ҳақида аввалдан нимадир деб бўлмайди. Эртага ғалаба учун ўз ўйинимизни намойиш этамиз. Бу ўйин Қаршидаги учрашувдан тубдан фарқ қилади. "Ал Садд" бу ўйинда "Насаф"дан кучлироқ. Сабаби, "Персеполис"га қарши ўйинда бўлгани каби ўз мухлисларимиз кўз ўнгида ўйнаймиз, қайтараман бу ўйинда мухлислар мадади бизга зарур. Хави эртага "Насаф"га қарши ўйинда майдонга тушиши мумкин. Аммо бу ҳақда аниқ бир нима дея олмайман, лекин аниқ айтадиганим, эронлик футболчимизнинг эртага бизга ёрдам бера олмаслигидир... Бу жамоа учун катта йўқотиш", - деб айтиб ўтди Феррейра.
Шундан сўнг Бунеджа ҳам ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Эртага ҳар икки жамоа учун ҳам ҳал қилувчи ўйинлардан бири саналади. Ҳар икки клуб ҳам ғалаба учун майдонга тушади. Бизнинг бор эътиборимиз ўйинга қаратилган. Жисмоний ва руҳий жиҳатдан ўйинга тайёрмиз. Ички чемпионатдаги соврин "қулогини ушлаб кетди. Энди бор эътибор ОЧЛга қаратилади. Биз футболчилар ўзаро гаплашиб олдик, "Насаф"ни ютиш - ягона йўлимиздир", - деб айтиб ўтди Бунеджа. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин