Бугун, 14 март куни Франция футбол федерацияси Президенти маҳкамаси бошлиғи жаноб Кенни Жан Мари ва Техник директор ўринбосари Людовик Дебрю Ўзбекистонга ташриф буюришди. Бу ҳақда ЎФА ахборот хизмати хабар берди.
Миллий олимпия қўмитасида франциялик юқори мартабали меҳмонларни Миллий олимпия қўмитаси президенти, ЎФА 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов ва Жисмоний тарбия ва спорт вазири Шоакром Исроилов қабул қилишди.
— Франция дунёдаги футболи ривожланган мамлакатлардан бири. Шу сабабли Ўзбекистонда футболни ривожлантириш йўлида Франция билан ҳамкорлик қилиш биз учун жуда муҳим. Ўзбекистонда футболни ривожлантириш учун ҳукумат даражасида эътибор қаратилмоқда, — деди меҳмонларни кутиб олар экан Умид Аҳмаджонов. — Мана бугун Сиз азиз меҳмонларнинг пойқадами қутлуғ келиб, муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда футболни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорга имзо чекди.
Эндиликда юртимизда футболни, умуман, спортни ривожлантиришнинг янги тизими барпо этилади. Бунинг учун Миллий олимпия қўмитаси, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси биргаликда иш олиб боради. Биз ишни боғчалардан бошламоқчимиз. Болажонлар ўртасида спортни кенг тарғиб қилиш орқали турли спорт турларини оммалаштириш ва ривожлантириш бош мақсадимиз. Кейин мактаб - Олимпия захиралари коллежи – институт тизимида иш олиб борилади. Мақсадимиз спортни, футболни юқори босқичга олиб чиқиш ва юртимиздан олимпия ва жаҳон чемпионлари чиқишини таъминлашдан иборат, — деди Умид Аҳмаджонов.
Франция футбол федерацияси билан яқин ҳамкорлик қилиш ўзбек футболи учун катта манфаат келтиришига ишончим комил. Юртимизда футбол академиялари янги тизим асосида фаолият юритади. Мазкур академияларда франциялик мураббийлар иш олиб боришига ёрдам берсангиз, бошимиз осмонга етган бўларди. Бундан ташқари, Франциядаги кучли мутахассисларни Ўзбекистон футбол ассоциациясига ишга таклиф этишда ҳам амалий ёрдам кўрсатишингизни истаймиз. Улар ЎФАда иш олиб бориб, ўзбек футболини юқори босқичга олиб чиқишда ўз ҳиссаларини қўшишса, Сиздан чексиз миннатдор бўламиз”, - деди Умид Аҳмаджонов.
Ўз ўрнида Франция футбол федерацияси Президенти маҳкамаси бошлиғи Жаноб Кенни Жан Мари Ўзбекистонга ташриф буюрганидан жуда мамнун эканини айтиб ўтди.
“Сиз билан Францияда учрашганимизда Ўзбекистонга боришга ваъда бергандик. Мана, ваъдамнинг устидан чиқиб, юртингизга ташриф буюрдик. Ўзбекистонда иқтидорли футболчилар жуда кўп эканини яхши биламиз. Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Хитойда ўтган Осиё чемпионатида бош совринни қўлга киритгани бежиз эмас. Ана шу иқтидорларни тўғри йўналтириш орқали мамлакатингиз футболда катта натижаларга эришиши мумкин. Сиз юқорида Миллий олимпия қўмитаси, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ва Ўзбекистон футбол Ассоциацияси биргаликда иш олиб бориши борасида гапириб ўтдингиз. Бу жуда тўғри йўл. Франция ҳам 40 йил аввал мана шу йўлни танлаган. Франция футболи ушбу даражага етиб келгунига қадар катта йўлни босиб ўтди. Хато ва камчиликларга йўл қўйилди.
Мақсадимиз, ўзимизнинг ривожланиш босқичимиз бўйича тажрибамиз билан ўртоқлашиш. Бунинг учун аввал юртингиздаги футбол бўйича умумий ҳолат билан яқиндан танишишимиз керак. Кейин хулоса қилиб, ўз таклифларимизни берамиз. Бунинг учун жаноб Людовик Дебрю Ўзбекистонда менга қараганда кўпроқ қолиб, вазият билан яқиндан танишади. Суперлига учрашувларини стадиондан томоша қилади. Стадионлар, инфратузилмаларни кўздан кечиради. Кейин ўзимизнинг амалий маслаҳатларимизни беришга ҳаракат қиламиз”, - деди Жаноб Кенни Жан Мари.
Франция футбол федерацияси вакиллари эртага ЎФАда маркетинг бўйича юртимиздаги мутахассислар учун семинар ўтказишлари режалаштирилган. Кейин эса “Бунёдкор” стадионига бориб, у ер билан яқиндан танишишади.
«Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин