Бироз аввал «Металлург» ўз майдонида «Қўқон-1912» жамоасини мағлуб этгани ҳақида хабар берилган эди. 3-турнинг иккинчи учрашуви Бухорода ўтказилди. Унда мезбон «Бухоро» жамоаси Жиззахнинг «Сўғдиёна» клубини қабул қилиб, йирик 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ва камида бир кунга турнир жадвалида 1-ўринга кўтарилиб олди.
Ўзбекистон Суперлигаси
3-тур беллашуви
16 март, жума
«Бухоро» – «Сўғдиёна» 3:0
Голлар: Акмал Холмуродов, 3 автогол (1:0). Баҳодир Насимов, 53 (2:0). Эргаш Исмоилов, 90 (3:0).
Скриншот: «Championat.asia»
"Бухоро" - "Сўғдиёна" учрашувидан сўнг матбуот анжуманида "Бухоро" бош устози Улуғбек Бақоев ва футболчи Эргаш Исмоилов ўйин ҳақидаги фикрларини айтиб ўтди.
- Аввало барча мухлисларимизни ғалаба билан табриклайман. Ўйин жуда қизиқ ўтди. Ўйлайманки биз ҳақли равишда ғалаба қозондик. "Бухоро" мухлисларига ҳам алоҳида раҳмат айтаман. Барчалари жамоани ажойиб тарзда қўллаб қувватлаб туришди. Ўйинчиларимиз ҳам яхши ўйин кўрсатишди. Ўйин борасида "Сўғдиёна" жамоаси ҳам ёмон ўйин кўрсатишмади. Уларга кейинги учрашувларда омад тилаймиз - дейди Улуғбек Бақоев.
Эргаш Исмоилов - Ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам учрашув жуда қизиқарли ва шиддатли ўтди. Бу очколар бизга жуда керак эди. Биз ҳаракат қилдиқ ҳамда майдонда ўзимизни кўрсата олдик ва шуни эвазига ғалаба қозондик деб бемалол айта оламан. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин