20:10 / 18.03.2018
3 582

«Пахтакор» ўз майдонида АГМКни мағлуб этди

«Пахтакор» ўз майдонида АГМКни мағлуб этди
Тошкентда бўлиб ўтган ўйинда 2:1 ҳисоби қайд этилиб мезбонларнинг ғалабаси билан тугади. Учрашув мезбонларнинг кетма-кет ҳужумлари билан бошланди ва бу тез орада ўз самарасини берди.

13-дақиқа ўтиб бораётган бир вақтда Тиаго Безерра жамоасининг комбинациясини муваффақиятли якунлади. Шундан сўнг ҳам мезбонлар ҳужум уюштиришда давом этдилар.

Орадан кўп ўтмай АГМК ҳимоячиси ўз жарима майдончасида қўполлик ишлатди, белгиланган пенальтидан Исмоил Гонсалвеш унумли фойдаланди ва жамоасининг иккинчи голини урди.

42-дақиқада Элдор Суюнов ўз жарима майдони ичида олмалиқликлар футболчисини тўхтатиб қолди ва энди «Пахтакор» дарвозаси томон пенальти белгиланди. 11 метрлик жарима зарбасини Йован Жокич муваффақиятли якунлади.

Иккинчи бўлим икки томоннинг ҳужумлари билан бошланди ва жамоаларда бир қатор қулай вазиятлар юзага келди. Бироқ дарвозаларга бошқа тўп киритилмади.

Шу тариқа, «Пахтакор» муҳим уч очкони қўлга киритди ва очколарини 6тага етказиб олди, АГМК эса кетма-кет иккинчи мағлубиятини тан олишга мажбур бўлди.

Ўзбекистон Суперлигаси, 3-тур.
«Пахтакор» – «АГМК» 2:1 (2:1, 0:0)

Голлар:
Тиаго Безерра 13, Исмоил Гонсалвеш (21 пенальти), - Йован Жокич (42 пенальти).

«Пахтакор»: Элдор Суюнов, Акмал Шорахмедов, Шерзод Аъзамов, Марко Симич (Камолиддин Тожиев 17), Фаррух Сайфиев, Ростин Гриффист, Дилшод Рахматуллаев (Азим Аҳмедов 85), Тиаго Безерра, Бахром Абдурахимов (Жамшид Искандеров 79), Жалолиддин Машарипов, Исмоил Гонсалвеш.

«АГМК»: Павел Мяташ, Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, Дилшод Жўраев (Вадим Чемиртан 78), Зафар Полвонов, Шоҳназар Норбеков (Абдумалик Абдуллаев 71), Лутфулла Тўраев, Владимир Бубаня, Қаҳрамон Баҳодиров (Мухторов 46), Владислав Касминин, Йован Жокич, Жавлон Гусейнов.

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Пахтакор» ўз майдонида АГМКни мағлуб этди